25 декабрь куни қабул қилинган янги қарор билан Ўзбекистонда автомототранспорт воситаларини сотиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ўзбекистонда янги автомототранспорт воситаларини чакана сотиш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарори эълон қилинди. Яъни Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистонда чакана савдо қоидалари қуйидаги мазмундаги 119-1-банд билан тўлдирилди:
"Сотувчи олди-сотди шартномасини тузишда барча истеъмолчиларга тенг имкониятларни яратади.
Агар бозорда устун мавқега эга сотувчида ўзи томонидан ишлаб чиқарилган автомототранспорт воситасини сотишда ички бозордаги талабни қондириш имконияти мавжуд бўлмаганда, бир шахс билан 12 ой давомида автомототранспорт учун иккитадан ортиқ шартнома тузилганда, сотувчи кейинги 12 ой мобайнида ушбу маҳсулот учун қайта шартнома тузишдан бош тортиш ҳуқуқига эга", дейилади янги бандда.
Тасодифий хабарлар
Ҳозир 2014 йилнинг феврали эмас. Бизда бошқа давлат, бошқа армия бор – Зеленский халқига мурожаат қилди
Инновацияларни яратишдан кўра уларни жорий қилиш мураккаб ҳисобланади
Финландия Россия билан қуруқликдаги чегарасини бутунлай ёпди
"Биз Навоийни ўрганамиз" китобхонлик танлови ташкил этилмоқда
Нур-Султон дунё харитасидан йўқолиши мумкин