Вафот этган инсоннинг саҳифаси кўпинча унинг қариндошлари ва дўстлари учун зиёрат объекти бўлиб қолади. Буни тушунган ҳолда йирик компаниялар марҳумларнинг саҳифалари учун турли чораларни таклиф қилмоқдалар
Ижтимоий тармоқлар тез суръатларда ўсиб бораётганини ҳисобга олиб, яқин ўн йилликларда вафот этганларнинг саҳифалари сони тирик одамлар саҳифаларидан ошиб кетиши рўй бериши мумкин.
Шу билан бирга, ўтиб кетган одамнинг саҳифаси кўпинча унинг қариндошлари ва дўстлари учун зиёрат объекти бўлиб қолади. Буни тушунган ҳолда йирик компаниялар марҳумларнинг саҳифалари учун турли хил чораларни таклиф қилмоқдалар, деди "Прайм" агентлигига берган маълумотида "Роскачество" рақамли экспертиза маркази раҳбари Антон Куканов.
"Мисол учун, Facebook фойдаланувчиларга саҳифага кириш ҳуқуқини мерос қилиб бериладиган ишончли шахсни танлашга ва унинг ҳаёти давомида видолашув хабарини ёзишга имкон беради (марҳумнинг саҳифаси исми ёнида "Remembering" хотира мақоми пайдо бўлади). Ҳужжатларни кўрсатиш орқали оила аъзоси ҳам меросхўрга айланиши мумкин. Шунингдек марҳумнинг қариндошларининг илтимосига кўра шахснинг саҳифасини бутунлай йўқ қилиш мумкин", - дейди эксперт.
Тасодифий хабарлар
ОАВ: Юлдуз Усмонова ТВда "запрет"га учради
Тез тиббий ёрдам автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Юлдуз Усмонова судга келмади. Суд ўтказилмади
Эрон коронавирус қурбонлари сони бўйича иккинчи ўринга чиқиб олди
Ўзбекистон иқтисодиётида сакраш: инфляция тушади, даромадлар ортади