Жорий йилнинг 10 ойида мажбурий меҳнатга йўл қўйган 62 нафар мансабдор шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси билан 736,1 млн сўм миқдорида жарима қўлланилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Матбуот котиби маълум қилди.
Шунингдек, 18 та ҳолатда юқори турувчи ташкилотларга тақдимномалар киритилган ҳамда 1 та ҳолатда ҳужжатлар суд органларига, 4 та ҳолатда прокуратура органларига юборилган.
Жорий йилнинг 10 ойи давомида вазирликнинг Давлат меҳнат инспекциясига 20 814 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатлар хусусиятлари бўйича:
• иш ҳақи ва бошқа тўловларни вақтида тўламаслик 6329 та;
• иш ҳақидан мажбурий ушлаб қолиш 732 та;
• ишга қабул қилишда қонун бузилиш холатлари 765 та;
• ишга қабул қилишни рад этилганлиги 723 та;
• ноқонуний ишдан бўшатилиши 2244 та;
• норасмий ишлатиш 1644 та;
• меҳнат дафтарчалари юритилишидаги қонун бузилиши 378 та;
• иш вақтига риоя этилмаганлиги бўйича 279 та;
• бахтсиз ҳодисалар 144 та;
• товон пулини тўламаслик 137 та;
• меҳнат шароитлари яратилмаганлиги 61 та;
• меҳнатни муҳофаза қилишга оид 238 та;
• бошқа маслаларга оид 6467 тани ташкил қилади.
Мурожаатларнинг текшириш натижада 10 441 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Шундан, 12 152 таси қаноатлантирилган, 7832 тасига тушунтириш берилган.
Шу билан бирга, иш ҳақи бўйича келиб тушган мурожаатлар юзасидан 1506 нафар фуқароларнинг иш ҳақлари ундириб берилган.
Пахта йиғим-терими мавсумида жами 13 419 та мониторинглар олиб борилган бўлиб, меҳнат қонунчилигини бузганлиги учун 65 нафар мансабдор шахсга жами 198,4 млн сўм миқдорда маъмурий жарима тайинланган.
Бунда 5 та ҳолатда мажбурий меҳнат бўйича, 21 та ҳолатда меҳнат шартномаси тузилмаганлиги, 25 та ҳолатда меҳнат шароитлари яратилмаганлиги, 14 та ҳолатда терим пулларининг ўз вақтида тўламаслик фактлари аниқланиб, мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Мехнатни мухофаза килиш талаблари таъминлаш юзасидан Қонунбузилишлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда:
• халқ таълими тизимидаги ташкилот ва умумтаълим мактабларида 8386 та
• мактабгача таълим муассасаларида 6520 та;
• тиббиёт муассасаларида 2770 та;
• қурилиш соҳасида 2473 та;
• ҳолатда қишлоқ хўжалигида 497 та;
• олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида 803 та;
• саноат корхоналарида 679 та;
• транспорт соҳасида 517 та;
• савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 229 та ҳолатларда мансабдор шахслар томонидан ходимларнинг ҳуқуқлари бузилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди: "Бу ҳудудларга бора кўрманг"
Ўзбекистонда шифокор ва ҳамширалар ўртача қанча ойлик олади?
Депутат Сардоба фожиаси ҳақида: "Бу аҳвол билан AЭС қуриш тугул, ҳозирча унинг ёнига яқинлашмай турганимиз маъқул экан"
Фарғоналик отахон Ҳаж зиёрати учун тўплаган маблағини кўприк учун сарфлади
Жээнбеков истеъфога чиқса, Президент ваколатлари кимга ўтади?