Кунлар исий бошлагач шаҳар ва қишлоқларда терак момиғи пайдо бўлади. У коронавируснинг янги ташувчисига айланиши ва касаллик тарқалишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда иммунолог-аллерголог, тиббиёт фанлари номзоди Надежда Логина маълум қилди.
Мутахассис гуллаган теракни касаллик юқиш хавфини оширувчи кучли омил эканлигини айтди. Бордию, июннинг ўрталарида эпидемия тўхтамаса, «янада оғирроқ вазият» юзага келиши мумкин. Иккинчидан, аҳоли орасида нафас аъзолари аллергик касалликлари зўрая бошлайди ва аллергиклар хавфли гуруҳга кириб қолишади. Логина бу сайёрамизнинг қарийб 20 фоиз аҳолисига тааллуқли эканлигини таъкидлади.
Гуллаш мавсуми бошланганда аллергияга мойил кишиларнинг шиллиқ қават ҳимоя реакциялари фаоллашади. Бу касаллик юқиш хавфини оширади. Шу боис бундай одамлар эҳтиёт чораларига алоҳида эътибор беришлари зарур, деб изоҳлайди шифокор.
Манба: Xabar.uz
Тасодифий хабарлар
Ҳар бир талабага ойига 5 гигабайт бепул интернет берилади — Президент
«Оригинал протоколга ҳеч нарса ёзилмасин». Яшнобод ҳокимлиги ходими округ раисларига ноқонуний кўрсатма берган
Президент 182 нафар маҳкумни афв этди
Наманганлик аёл “хиёнат қиладиган” эрини қўрқитиш учун босқинчи ёллади
Коронавируснинг энг ёш қурбони