Уч марта Суриядаги жангарилар сафига қўшилишга уринган 32 ёшли аёл беш йилга қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Н.С. исмли аёл 2020 йилда Сурия ва Туркияда фаолият юритаётган “Тавхид ва жиход катибаси” халқаро террорчилик гуруҳи аъзолари билан Интернет тармоғи орқали алоқа ўрнатиб, уларнинг таъсирида Туркияга борган. Сўнгра, жангарилар сафига қўшилиш мақсадида Сурия ҳудудига ўтишга уринган вақтида Туркия чегарачилари томонидан қўлга олинган ва Ўзбекистонга қайтарилган.
Бироқ, Н.С. Ўзбекистонга қайтиб келганидан кейин ҳам жиноий фаолиятини давом эттириб, Интернет орқали “Тавхид ва жиход катибаси” террорчилари билан алоқани қайта тиклаган, уларнинг ғояларини қўллаб келган ҳамда ўз яқинлари орасида ва ижтимоий тармоқлар орқали экстремистик ғояларни тарғиботи билан шуғулланган.
Хабарга кўра, юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан фуқаро Н.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнида Н.С.га нисбатан инсонпарварлик тамойили асосида “Тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган.
“Бироқ, Н.С. бу сафар ҳам ўзига тўғри хулоса чиқариб олмасдан Суриядаги ҳамфикрлари сафига қўшилиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудидан яширинча чиқиб кетишга уринган вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди. Бир неча маротаба имкон берилган бўлсада, тўғри хулоса чиқара олмаган Н.С.га нисбатан суд ҳукми билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Уйчи туманида буғдой далалар ёқиб юборилмоқда, ҳолат юзасидан муносабат билдирилди
Жуда кўп ишларимиз тўсиқларга, жойлардаги ноинсофликларга дуч келмоқда – Президент
Икки ўсмирни аёвсиз калтаклаган муштумзўрлар топилди
211 нафар фуқарони Кореяга ишга жўнатаман деб алдаган хусусий бандлик агентлиги ёпилди
Нукусда она боласини туғиб, кўчага ташлаб кетди