Кеча, 3 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 301 (+235) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 179 нафари Тошкент шаҳрида, 27 нафари Самарқанд вилоятида, 18 нафари Наманган вилоятида ҳамда 11 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча Тошкент шаҳрида 531 нафар, Тошкент вилоятида 114 нафар, Самарқанд вилоятида 26 нафар, Андижон вилоятида 22 нафар, Сурхондарё вилоятида 20 нафар, Наманган вилоятида 19 нафар, Навоий вилоятида 14 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 9 нафар, жами 755 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб юртимизда 17 262 (+755) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган. Ҳозирда 8 880 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Илон Маскнинг навбатдаги лойиҳаси муваффақиятли якунланди
Zarafshonda «GAI» bekor qilingan qoida uchun jarima undirishda davom etmoqda
Косонсойда ўқитувчисига қўл кўтарган ўқувчининг ота-онасига чора кўрилди
Гризманн: "Барселона"га ўтганимдан сўнг Месси менга қўнғироқ қилмади"
Карантин! Қоидани бузган фуқаро отиб ўлдирилди