Гидрометеоролигия хизмати маркази берган маълумотга кўра, 2019 йил 21 декабр куни A-373 “Tошкент-Ўш” автомобил йўлида қор кўчкиси хавфи мавжуд бўлганлиги боис, “Қамчиқ” довони Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг куч ва воситалари томонидан автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган. Бу ҳақда Фавқуллодда Вазиятлар Вазирлиги хабар беряпти.
Хабарда айтилишича, Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Aнгрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни қабул қилиш бўйича барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
“Қамчиқ” довонидан ўтишга улгурмаган автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни Tошкент вилоятининг Оҳангарон ва Aнгрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманидаги мавжуд умумий овқатланиш шоҳобчаларига жойлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Улар учун барча шароитлар (иссиқ овқат, ичимлик суви, дам олиш жойлари) қилинган.
ФВВ қор қатлами йиғиладиган жойлар ҳолати мустаҳкам эмаслиги, Қамчиқ довонида қор кўчиш хавфи мавжудлиги ҳақида яна бир бор эслатган ва бу борада кун давомида яна маълумот бериб боришини айтган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда дам олиш куни ҳаво сезиларли салқинлашади
Шавкат Мирзиёев хорижий нашрга интервью берди
Россиянинг учта вилоятида аксилтеррор операцияси режими жорий қилинди
Ўзбекистон, асосан, қайси давлатлардан енгил автомобиль импорт қилаётгани айтилди
Алишер Усмонов ҳам санкция остида қолиши мумкин