Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги қурилиш объектида иккита артиллерия аслаҳаси топилгани тўғрисидаги видео тарқамоқда. Пойтахт ИИББ Матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, кеча, 27 декабрь куни 102 рақамига 26 ёшли қашқадарёлик Шуҳрат Т.дан хабар келиб тушган. Унинг айтишича, таниши 29 ёшли Алиакбар М. билан биргаликда Яккасарой туманида қурилаётган обеъкт ҳудудида шубҳали, артиллерия аслаҳаларига ўхшаш занглаган буюмлар топган. У фуқаролик масъулиятидан келиб чиқиб тезкор хизматларга хабар берган.
Кўрсатилган манзилга Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг махсус мутахассислари билан биргаликда етиб келган. Текширув ўтказилгач, топилган буюмлар ўқув машғулотлари давомида фойдаланишга мўлжалланган иккита 115 мм.лик ўқув снаряди ва иккита 82 мм.лик ўқув миномёти эканлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Тасодифий хабарлар
Россия ва санкциялар: бунчалик кўп чеклов ҳали ҳеч қайси мамлакатга қўлланмаган
Кун фотоси: Наманган вилояти ҳокимининг вақтинчалик уйи деярли тайёр бўлди
Супер контракт нархлари шу ҳафта охирида тасдиқланади
Tracker’dan keyin navbat uyga. Boks bo‘yicha Jahon chempioni Bahodir Jalolovga Toshkentdan uy sovg‘a qilindi
Президент сўз ва матбуот эркинлиги, ОАВ таъсирчанлиги янада оширилишини айтди