«SpaceX» аэрокосмик компаниясининг 49 та сунъий йўлдошини коинотга олиб чиққан «Falcon 9» ракетаси вазифани муваффақиятли якунлагани маълум қилинди.
Ракета Флорида яқинидаги Атлантика океани қирғоғидаги станцияга қўнган. Бу ҳақда «Space.com» хабар қилди.
Синов парвозлари икки босқичда ўтказилган. Парвозга жавобгар олимларга кўра, «Falcon 9» тахминан 15 дақиқада 49 та сунъий йўлдошни орбитага жойлаштиргани тасдиқланди.
Ушбу миссия натижасида «Falcon 9» ракетаси 10-марта муваффақиятли учирилди ва ерга қўнди.
Охирги миссия билан Starlink лойиҳасининг сунъий йўлдошлари сони икки мингдан ошиб кетган. «SpaceX» жами 12 минг сунъий йўлдошни учириш рухсатига эга.
Эслатиб ўтамиз, «SpaceX» миллиардер Илон Маскка тегишли.
Тасодифий хабарлар
Ҳусанов Роналду билан майдонда нималар ҳақида гаплашганини айтди
«Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларига босим йўқ» — Содиқ Сафоев
Россияда «Instagram» блокланади
“Тинчлик кенгаши” Ўзбекистоннинг таъсисчи давлат сифатида аъзо бўлганини расман тасдиқлади
ФВВ қишки мавсумдаги энг катта хавфдан огоҳлантирди