Кеча Қозоғистонда ўтказилаётган "Президент кубоги" мусобақасида ярим финал жанглари ташкил этилди.
Унда 6 нафар боксчимиз рингга кўтарилди (Мирзаҳалилов жанг ўтказмади) ва афсуски, ҳеч бир спортчимиз финал йўлланмасини қўлга кирита олмади.
-52 вазнли Фозилжон Абдумуродов ярим финалда мезбонлар вакили Сакен Бибосиновга, Фазлиддин Мелибоев (-69 кг) Аблайхан Жусуповга, -75 кг вазнли боксчимиз Ражаббой Атаназаров Турсунбай Қулахметга, 75 кг вазн тоифасидаги яна бир боксчимиз Одилжон Асланов эса ярим финалда россиялик Вадим Туковга, Акмалбек Қосимов (-81 кг) қозоғистонлик Ерик Алжановга, мазкур вазндаги яна бир ҳамюртимиз Козим Мардонов эса ярим финалда мезбонлар вакили Бекзат Нурдаулетовга қарши жанг қилди ва имкониятни бой берди.
-57 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Миразизбек Мирзаҳалиловга терма жамоамиз бош мураббийлари дам олиш имконини беришга қарор қилишди. Қайд этиш лозимки, Миразиз бу йил ҳисобидан кўплаб жангларда иштирок этди. Ҳусусан, "Президент кубоги" турнирида ҳам иккита қийин жанг ўтказди. Шу сабабли Мирзаҳалилов ярим финалда Ильяс Сулеймановга қарши жангда иштирок этмади.
Тасодифий хабарлар
Қасамёдини бузган суд раиси ишдан бўшатилди
Коррупция жиноятлари ҳақида хабар қилганларга бир марталик пул мукофоти берилади
Россия Ўзбекистондан қурувчи-мигрантлар киришини тўхтатмоқчи
Саудия Арабистони армиясини шай ҳолатга келтирди
Шавкат Мирзиёев барча ҳокимларни қатъий огоҳлантирди