Саудия Арабистонида журналист Жамол Қошиқчининг ўлимида айбланган беш киши ўлим жазосига ҳукм қилинди, деб хабар берди Bloomberg.
Шунингдек, мазкур ишга алоқадор яна уч киши 24 йилга озодликдан маҳрум этилди. Маҳкумлар исми ошкор этилмади.
Саудия Арабистони ҳукуматининг ҳаракатини танқид қилган The Washington Post газетаси колумнисти Жамол Қошиқчи 2018 йилнинг 2 октябрида Истанбулдаги генерал консуллик биносига кириб кетганидан сўнг бедарак йўқолган. Журналист у ерга Туркия фуқароси билан никоҳланиш учун зарур ҳужжатларни олиш учун келган.
Кейинроқ маълум бўлишича, журналист ўлдирилиб, унинг танаси бўлакларга бўлиб йўқ қилинган. Туркия ҳукумат нашри «Yeni Safak» овозли ёзувга асосланиб қийноқлар вақтида журналистнинг бармоғи чопиб олингани, якунда боши ҳам танасидан жудо қилинганини ёзган. Бошқа ОАВ ҳам ушбу ёзувга таяниб, хабар тарқатган, бироқ турк ҳукумати далилларни оммага ошкор этмаганди.
Тасодифий хабарлар
Наманганда содир бўлган ЙТҲда ота ва унинг 3 ёшли қизи ҳалок бўлди (фото)
Доллар курси бир неча соат ичида кескин ошди
50 ёшли аёл Намангандаги бозорда талончиликка қўл урди
Ўғлини ҳимоя қилган ота жанжал туфайли вафот этди
Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга бағишланди