Бугун 25 июль куни, "Namanganliklar. uz" телеграмм каналида берилган мурожаат юзасидан шуни маълум қиламизки, Наманган шаҳар Гўзал даҳаси кўчасида "Обод марказ" дастури доирасида олиб борилаётган асфальтлаш, замонавий пиёдалар ўтиш йўлаги, йўл четига янги латоклар ўрнатиш каби ишлар ҳали давом этаётганлиги боис, мазкур кўчада қатнов вақтинчалик тўхтатиб турилмоқда.
Мақсад , аввало, "Обод марказ" дастури доирасидаги ишларни сифатли бажарилиши ва узоқ хизмат қилишини таъминлаш ҳамда аҳоли ва йўловчилар учун хавфсиз ҳаракатланишни амалга оширишдан иборат!
Гўзал кўчасида олиб борилаётган асфальтлаш ишлари ҳудудининг кўплиги катталиги боис, маълум вақт талаб этмоқда.
Шу боис, йўлни тўлиқ ҳаракатланиш учун очиш ишлари хафтанинг ўрталарида амалга оширилиши режалаштирилаётганини маълум қиламиз! дейилади Наманган шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарида.




Тасодифий хабарлар
Наманганда Президент Карори амалда!
Фото: Миллий гвардия Наманганда шартли қуролланган террорчиларни зарарсизлантириб, яксон қилди
Namanganliklar.uz каналига жойланган безорилик тўғрисида расмий маълумот
Путин билан мулоқотга тайёрман – Макрон
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 52 мингдан ошди