Чортоқлик икки нафар ўқувчи қиз Испанияда ўтказилган онлайн танловда пианино йўналишида халқаро тоифадаги ғолиблик дипломи билан тақдирланди. Бу ҳақда Чортоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Чортоқ туманидаги 14-сонли мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчилари – Дилноза Давлаталиева 9-мактабнинг 5-синфини, Дилрабо Абдулҳамидова 47-мактабнинг 4-синфини тамомлади. Санъатга меҳри баланд бўлган бу иқтидорли қиз дунёнинг 100 дан ортиқ давлати ўртасида “World Art Games” шиори остида ўтказилган халқаро танловда 10-12 ёш тоифасида пианино йўналишида фахрли 2-ўринни қўлга киритиб, халқаро тоифадаги диплом билан тақдирландилар.
Тасодифий хабарлар
Наманганда 40 минг доллар пора сўраган мансабдор ушланди (видео)
Тошкентда ашаддий қоидабузар жами қанча жарима тўлагани маълум бўлди
Эркак 19 ёшли хотинини спиртли ичимлик ичгани учун пичоқлади
Тошкентда сингил ўз опасини ўлдириш учун 5 минг долларга қотил ёллади
Андижонда қийноққа солинган фуқаро вафот этди. 3 нафар ИИБ ходими ҳибсга олинди