Қашқадарёда ЙПХ ходимининг қонуний талабларига бўйсунмасдан унга қаршилик кўрсатиб, автомобилида воқеа жойидан кетиб қолган ҳайдовчи 8 суткага қамалди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 25 январь куни белгиланган тақсимот асосида Шаҳрисабз тумани Чоршанбе қўрғонида хизмат олиб борган ЙПХ ходимлари Б.Хўжақулов ва Х.Йўлдошев томонидан соат 12:10 ларда ушбу ҳудудда жойлашган тиббиёт бирлашмаси биноси рўпарасида давлат рақам белгиси бўлмаган Cobalt русумли автомобиль тўхтатилган.
ЙПХ ходими меъёрий ҳужжатларини сўраган вақтида ҳайдовчи ҳужжатлари йўқлигини маълум қилган. Ходимлар белгиланган тартибда чора кўриши зарурлигини айтганида ҳайдовчи уларга қаршилик кўрсатган ва ўзаро тортишув сабаб атрофда фуқаролар тўпланишига сабаб бўлган.
«Ҳайдовчи қаршилик кўрсатишда давом этиб, автомобилда воқеа жойидан кетиб қолган», — дейилади хабарда. ЙПХ ходими белгиланган тартибга кўра, ЙҲХБ бошлиғи номига билдирги орқали мурожаат қилган. Билдирги асосида суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳайдовчи аниқланган ва унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқишли учун Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судига юборилган.
Суд томонидан ҳайдовчи О.Х. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми ва 195-моддасида (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этган дея топилиб, унга 8 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Тасодифий хабарлар
Руҳий асаб касалликлари шифохонаси “ўзга сайёраликлар билан учрашган” Жуманазар акага ташхис қўйди
O‘zbekiston banklari ikki oy ichida 235 mln dollar naqd valyuta sotdi
Наманган вилояти прокурори бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди
Қирғизистон чегарачилари наркотик модда олиб ўтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди
Россия энди қуролларни аввалгидек кўпайтира олмайди – Байден