“Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти Наманган вилоят филиали бошлиғи ўринбосари ўз танишини юқори лавозимга тайинлаш эвазига пора талаб қилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, “Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти Наманган вилоят филиали бошлиғи ўринбосари ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқарони вилоятдаги туманлардан бирининг кўмир омбори раҳбари лавозимига тайинлаш ҳамда омборга келувчи кўмир ортилган юк вагонлари сонини кўпайтириб бериш эвазига 40 000 АҚШ доллари талаб қилган.
Жорий йилнинг 6 декабрь куни у сўралган пул маблағидан 25 000 АҚШ долларини филиал ишчиси орқали олиб, фуқарони омбор мудири лавозимига тайинланишини таъминлаган.
Кейинроқ эса мансабдор шахс қолган 15 000 АҚШ доллари ҳамда омборга кўмир ортилган 30 та вагон юборгани учун улуш сифатида 7500 АҚШ доллари, жами 22 500 АҚШ доллари беришини талаб қилиб, ўзининг воситачиси бўлган филиал ишчиси орқали ушбу пул маблағини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 211-моддаси (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Шунингдек, кўрилган чора-тадбирлар натижасида аҳолига кўмир маҳсулотларини ўз вақтида ва имтиёзли нархларда етказиб берилиши йўлга қўйилган.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев “Арқадағ”га табрик йўллади
Тошкент шаҳрида Рамазон ҳайити намози ўқилиши учун махсус автобус йўналишлари ташкил этилади
Вазият таранглашганда Путин қайси ядровий қуролларини синовдан ўтказди?
Ўн иккинчи ўлим: Сурхондарёда коронавирус аниқланган ҳайдовчи вафот этди
Наманганда жангда ўлган роҳиба суяк қолдиқлари мавжуд ибодатхона топилди