Тошкент шаҳрида эри томонидан пичоқланган 19 ёшли аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ҳодиса 11 октябрь куни соат 23:30 ларда юз берган.
Сергели тумани Sputnik 2-даҳасида яшовчи фуқаро 1992 йилда туғилган Аҳмад А. турмуш ўртоғи 2000 йилда туғилган Лола А. туманнинг «Зодиак» кафесида спиртли ичимлик ичиб ўтирганлиги сабабли у билан ўзаро жанжаллашиб қолади. Аҳмад. А жанжал оқибатида ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан Лола А.нинг қорин, бел ва кўкрак қафасига бир неча маротаба уриб, воқеа жойидан яширинган. Кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида Лола А.нинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Аҳмад А.га нисбатан ЖК 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва у процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Россияда ўзбекистонликни отиб кетган ёлланма қотил ушланди
«Telegram»да онлайн молиявий пирамида ташкил қилганлар аниқланди
Қозоғистон армияси жанговар шай ҳолатга келтирилади
Молия вазири ўринбосари вафот этди. У коронавирусга чалинганди
Зеленскийнинг таъкидлашича, у АҚШ ва Европа қарши ҳужумни аввалроқ бошлашни таклиф қилган