30 май куни Г.Д. исмли аёл Юнусобод тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унга Ф. исмли бир аёл 5000 доллар эвазига туғишган опасини ўлдиришда ёрдам қилишини ёки шу ишни амалга оширадиган шахсни топишга кўмаклашишини сўраганини билдирган. Бу ҳақда Бош прокуратура «Дарё»га маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 31 май соат 15:00 да Юнусобод тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Ф. исмли аёлнинг ноқонуний қилмишларини фош этиш мақсадида унинг опаси (1967 йилда туғилган, судланмаган, ишсиз) Юнусободдаги уйидан туман ИИБнинг маъмурий биносига олиб келинган. Шундан сўнг Г.Д. қотиллик буюртмачиси бўлган аёлга қўнғироқ қилиб, иш бажарилганини ва пулларни олиб келишини сўраган.
Ўз опасини ўлдириш бўйича буюртма бажарилганлиги эвазига 5000 доллар миқдоридаги пул маблағлари ўрнига Ф. 2000 долларга тенг миқдоридаги тилла буюмларини берган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ф.га нисбатан (1969 йилда туғилган, судланмаган, ишсиз) нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг давлат қарзи миқдорини ошкор қилди
Европа Иттифоқи дипломатлари Наврўзга атаб ўзбекча шеър ўқиди (видео)
Одамларни космосга ташиш бошланди
Инфантино Мессининг FIFA қоидасини бузишига йўл қўйиб берди
Тошкентдаги йирик бозорлар яқинида нотўғри қўйилган автомобилларни эвакуатор орқали олиб кетиш бошланди