Самарқанд. 2020 йил 19 июль куни соат тахминан 06:30 да Самарқанд шаҳри ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 43 км.да ҳайдовчи 38 ёшли А.З. бошқарувида бўлган “DAF ТЕ 95ХF” русумли автомашинасини Бухоро йўналишидан Тошкент йўналиши томонга бошқариб кетаётганида йўлнинг қарама-қарши томондан ҳаракатланиб бораётган ҳайдовчи 31 ёшли Ф.Х.,нинг бошқарувида бўлган “Lacetti” русумли автомашина билан тўқнашув содир бўлган.
Оқибатда “Lacetti” русумли автомашина ҳайдовчиси А.З., билан йўловчиси 24 ёшли Э.Р., лар оғир тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этганлар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Гулнора Каримованинг ҳибс муддати бешинчи марта узайтирилгани маълум қилинди
Путин ва Байден уч кундан кейин гаплашиб олишади
"Қора дафтар": "Толибон" ўлимга ҳукм қилинадиганлар рўйхатини тузмоқда
Афғонлар яна бир неча бор Ўзбекистонга киришга уринди
Эронда 180 йўловчиси бўлган Украина самолёти қулади