Украина Қуролли кучлари Чонгар ва Геническдаги автомобиль кўприкларига ракета ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда Қуролли кучлар бош қўмондони девони Стратегик алоқалар бошқармасининг Telegram-каналида маълум қилинди.
Херсон вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Владимир Сальдога кўра, Украина Қуролли кучлари кўприклар – Чонгар ҳамда Қримнинг Геническ ва Арабат ўтиш жойларини ўққа тутган.
“Улар Тонкий бўғози орқали Геническ шаҳрини Арабат билан боғловчи кўприкни ўққа тутди. Отилган 12 та ракетанинг 9 таси ҳаво мудофааси томонидан уриб туширилди. Етиб келиш вақтида кўприкдан ўтиб кетаётган бир фуқаро яраланди”, деб ёзган Сальдо.
Оқибатда 20 мингдан ортиқ аҳоли қувур узилиши туфайли газсиз қолган.
Шунингдек, у Украина Қуролли кучлари Қрим ва Херсон вилояти ўртасидаги Чонгар кўпригига ҳужум қилиб, Чонгар қишлоғини ўққа тутганини айтган.
Унинг даъво қилишича, отишма давомида Украина ҳарбийлари Буюк Британияда ишлаб чиқарилган Storm Shadow ракеталаридан фойдаланган.
Ҳозирда Чонгар кўприги вақтинча ёпилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 август куни учувчисиз учиш қурилмалари билан яна Москва вилоятидаги объектларга ҳужум қилинганди. Даъво қилинишича, ушбу ҳужум Украина томонидан амалга оширилган.
Тасодифий хабарлар
Тарихдаги энг катта кибер ҳужум уюштирилди – Марк Цукерберг «Титаники» «айсберг»га урилди
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 50 млрд долларга яқинлашди
Зангиотадаги шифохонада “свет” ўчиб, 300 дан ортиқ бемор ўлгани ростми? Вазирликлар изоҳ берди
Самарқандда топиб олинган шер боласи бўйича расмий маълумот берилди
Наманганда қайнота келинини пичоқлаб, ўлдириб қўйди