Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров ўз каналида мессенжерни ривожлантириш режалари ҳақида маълумот берди. Унга кўра, келаси йилдан бошлаб, Telegram реклама-монетизация хизматини ишга туширади.
Унинг мессенжер борасидаги асосий режалари қуйидагилар:
• Telegram мессенжери сотилмайди;
• мессенжер узоқ вақт давомида мавжуд бўлади;
• ишбилармон жамоалар ва ривожланган эҳтиёжларга эга фойдаланувчилар учун қўшимча функциялар ўрнатилади;
2021 йилдан Telegram монетизация қилишни бошлайди;
• ҳозирги барча хизматлар бепуллигича қолади;
• алоқа билан боғлиқ барча хизматлар рекламасиз қолади;
• Telegram каналлари учун реклама биржаси пайдо бўлади;
Монетизация нафақат мессенжерга, балки фойдаланувчиларга ҳам, жумладан канал эгалари учун қўшимча трафик шаклида, рассомларга эса стикерлардан фойда келтиради.
Тасодифий хабарлар
Россияда доллар курси 105 рублдан ошди. Рубл нега қадрсизланиб кетмоқда?
Президент проведет диалог с представителями сферы здравоохранения
Жиззахлик эркак бир гуруҳ одамни ўққа тутди
Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли моллар олиб келинади
Эрон Ҳормуз бўғозини очиш учун шартларини айтди