Президент Мирзиёев Швецияда Қуръони карим ёқиб юборилганини ёвуз ҳаракат деб атади ва кескин қоралади.
«Айни вақтда биз радикализм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига, турли миллат ва халқларнинг диний қадриятларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатишга мутлақо қаршимиз.
Жумладан, яқинда Швецияда содир этилган, муқаддас Қуръони каримни ёқиб юборишдек ёвуз ҳаракатларни кескин қоралаймиз.
Ер юзидаги миллионлаб инсонларнинг дину диёнати, эзгу ҳиссиётларини ҳақорат қиладиган бундай ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмайди», – дейди Президент.
Эслатиб ўтамиз, 27 июнь, Қурбон ҳайити куни Швеция пойтахти Стокголм шаҳрида ироқлик муҳожир шаҳар бош масжиди олдида муқаддас Қуръон китобини омма олдида ёқиб юборган эди.
Тасодифий хабарлар
Об-ҳавони баҳона қилмасдан, чидамли маҳсулотлар етиштириш зарур – Президент
Ҳаж зиёрати пайтида ўзбек вафот этди
Япониялик олимлар барча қон гуруҳларига мос келадиган сунъий қон яратди
Хўжайли туманида ошхона портлаб, бир киши ҳалок бўлди
Ўзбекистонликлар мустақиллик байрами муносабати билан 5 кун дам олади