Tashkent city халқаро ишбилармонлик маркази Маъмурий кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган Tashkent city халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги замонавий дам олиш ва истироҳат боғини баҳоланган қийматда очиқ танлов савдолари орқали сотиш режалаштирилган. Бу ҳақида Давлат активларини бошқариш агентлиги маълум қилди.
Шунга кўра, ушбу замонавий дам олиш ва истироҳат боғини келгусида хусусийлаштириш ва ундан келгусида фойдаланиш талаблари, шунингдек хусусийлаштириш шартлари ва шакллари бўйича «Мастер план» ишлаб чиқиш учун профессионал ташкилот танлаб олиш юзасидан танлов эълон қилди.
«Мастер пландаги объектни хусусийлаштириш ва ундан келгусида фойдаланиш бўйича таклиф этиладиган тартиб ва талаблар Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқлиги, шунингдек объектнинг соҳа ҳамда индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиши лозим», - дейилади агентлик хабарида.
Қайд этилишича, профессионал ташкилот «Мастер план»ни ишлаб чиқади, у бўйича барча зарурий хизматларни кўрсатади.
Буюртмачи ушбу эълон билан профессионал ташкилот ва «Мастер план»га қўйиладиган дастлабки талабларни, шунингдек унинг таклифининг тузилишини ҳамда тегишли тартибда баҳоланишини белгилайди.
Профессионал ташкилотнинг таклифи қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
— Объектнинг тавсифи ва ундан келгусида самарали бошқариш, яратилган иш ўринларини сақлаб қолиш, дарахтлар ва буталарни кесмаслик ҳамда объект ҳудудида капитал қурилиш ишларини амалга оширмаслик кабиларни инобатга олган ҳолда:
— Харидорлар (инвесторлар) учун объектни хусусийлаштириш бўйича белгиланадиган талаблар ҳамда объектни хусусийлаштиришнинг шартлари ва шакллари;
— потенциал харидорларни саралаш учун қўйиладиган талаблар ҳамда хусусийлаштиришдан олдин ва ундан кейин юзага келиши мумкин бўлган муаммолар, уларнинг сабаблари ва ечими юзасидан «Мастер план»нинг батафсил тавсифи ҳамда ишни ташкил этиш бўйича профессионал ташкилотнинг оқилона тавсиялари (40 баллгача);
— Хизмат ҳақи таклифи. Бунда, хизмат ҳақи миқдори таклиф этилаётган «Мастер план»нинг стратегиясига боғлиқ. Иш ҳақи миқдори ва бошқа жорий ҳаражатлар аниқ кўрсатилиши керак (40 баллгача);
— Профессионал ташкилотнинг шундай хизматларни амалга оширишдаги мавжуд тажрибаси тўғрисидаги маълумотлар (10 баллгача);
— «Мастер план»ни ишлаб чиқиш нуқтаи назаридан танлов бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан таклиф. Таклиф қилинаётган танловда иштирок этадиган жамоа тўғрисидаги маълумотлар, шахсларнинг (жисмоний ва юридик) исмлари(номлари) ва улар ҳақидаги маълумотлар: иш тажрибаси ва мазкур соҳадаги фаолияти муддати (10 баллгача);
— Белгиланган вазифаларни бажариш учун етарли ваколат, шунингдек инсон, вақт, моддий ресурслар мавжудлиги тўғрисида ёзма ариза.
Таклифлар 2021 йил 25 октябрь соат 17:00 гача (Тошкент вақти билан) қабул қилинади.
«Мастер план бўйича ишлар профессионал ташкилот вакиллари билан ўзаро ҳамкорликда, зарур бўлганда объектга ташриф буюрган ҳолда амалга оширилади. «Мастер план»ни ишлаб чиқиш муддати буюртмачи билан келишилган ҳолда белгиланади. Буюртмачи ўз хоҳишига кўра ҳеч қандай мажбуриятни ўз зиммасига олмаган ҳолда, ҳар қандай вақтда танловни тўхтатиши мумкин.
Тасодифий хабарлар
Путин Украина билан музокараларга тайёрлигини маълум қилди, бироқ...
“Нархоз”нинг проректори қидирувга берилди. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган
Талабалар учун арзон интернет трафиклари жорий этилади – Президент топшириғи
Ўзбекистонда «Хизб ут-Тахрир» аъзолари фаолиятига чек қуйилди
Тошкент - Олмалиқ йўлида 4та машина ва бир автобус иштирокида ЙТҲ юз берди