Хьюстон университети олимлари коронавирусни тутиб қолиб, уни бир зумда ўлдиришга қодир ҳаво фильтрини яратди. Мазкур ихтирода 200 даражагача қизийдиган никель кўпигидан фойдаланилган, деб ёзади «Медикфорум».

Таъкидланишича, Галвестон миллий лабораториясида ўтказилган тестлар натижасида сотувда бўлган никель кўпиги орқали ўтган янги турдаги COVID-19 коронавирусининг 99,8 фоизи ҳалок бўлган. Шунингдек, фильтр Сибир куйдиргисининг 99,9 фоизини йўқ қила олган.
«Мазкур фильтр коронавирус тарқалишини тўхтатиш йўлида аэропортлар ва самолётларда, бинолар ичидаги офисларда, мактаблар ва саёҳат кемаларида фойда бериши мумкин», — дейди тиббиёт фанлари доктори Чжифенг Рен.
Шунингдек, олимлар стол устига ўрнатилиб, офисдаги ходимлар учун ҳавони тозалаб беришга қодир моделни ҳам тадқим этмоқда.
Аввалроқ Баҳрайнда коронавирусни йўқ қила оладиган робот яратилгани, Ford эса полициячилар автомобилида коронавирусни ўлдирадиган тизимни ишга туширгани тўғрисида хабар берилганди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон Кубоги “Навбаҳор” ва “Андижон” ўртасидаги финал учрашувини саудиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради
Наманган шаҳрида 30 кишидан ортиқ тўй қилган ҳонадон эгаси жаримага тортилди
«Ўзбекнефтгаз»: «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг энг яхши рационализатори» танловининг ғолиблари аниқланди
«Наманганликлар» каналида берилган мурожаатга ҳокимият эътибор қаратди
Наманганда шаҳар кенгаши депутатни ҳимоя қилди. Энди ички ишлар ходимларига қонуний чора кўрилиши мумкин