Наманганлик йигит онасини қўрқитган эркакка арматура билан ташланди

Наманганлик йигит онасини қўрқитган эркакка арматура билан ташланди

Наманган. 2020 йилнинг 21 июнь куни  соат 18:00 да жамаот жойи ҳисобланган Норин тумани Ўзбекистон кўчасида жойлашган сартарош хонаси кириш эшиги олдида  39 ёшли О.М. жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, таниши 28 ёшли Ш.Ж. билан бир гуруҳ бўлган ҳолда, қўлидаги пичоқни намойиш қилиб, уни қўллаш билан қўрқитиб, М.В. (аёл) билан тортишиб турган вақтида, унинг ўғли 19 ёшли Ю.М. ҳеч бир сабабсиз қўлида бўлган темир арматура бўлагини намойиш этиб, уни қўллаш билан қўрқитиб,  бир-бирларини қўл ва оёқлари билан баданларининг турли жойларига уриб, дўппослаб, бир-биларига тан жароҳати етказган.

Суд тиббий эскпертиза хулосасига кўра О.М. ва Ю.М. лар “ЕНГИЛ” тан жароҳатларини олганликлари аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментига кўра, мазур ҳолат юзасидан Норин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан О.М., га нисбатан 277-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан, Ш.Ж., га нисбатан 277-моддаси 2-қисми “в” ва Ю.М. 277-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, уларнинг барчаси гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

×