Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 5 май куни Тошкентнинг Бўрижар каналига икки қиз тушиб кетгани ва уларни қутқаришга каналга тушган 43 ёшли А.С. чўкиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Унинг билдиришича, Бўрижар каналида чўкаётган вояга етмаган қизларни қутқарган эркак ҳалок бўлгани юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ушбу воқеада жасорат кўрсатган марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдирамиз”, дейди Шамсутдинов.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда мазкур канал қирғоғининг бир қисмида сайр зонаси барпо этилаётгани ва минглаб дарахтлар кесилгани айтилмоқда. Шунингдек, ишлар хавфсизлик талабларини бузган ҳолда олиб борилётгани, сузишни яхши билган А.С. шу куни канал бўйлари бетон қилиб ташлангани ва таяниб чиқишга жой бўлмагани оқибатида чўкиб кетгани даъво қилинмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ummonchi Shohruh: "Zohid bizdan ko‘ra ko‘p pul olar edi"
Супер контракт нархлари шу ҳафта охирида тасдиқланади
Жиззахда турмушга чиқмаган 22 ёшли аёл эгизак чақалоқларини далага ташлаб кетди
Нигерияда қароқчилар 10 кишини ўлдириб кетди
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси «жарима» тўламайдими?