Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева Ўзбекистондаги судлов тизими барчага баробар ишламаслигини, соҳа ва жинсга қараб турлича ёндашув мавжудлигини айтиб ўтди. Саида Мирзиёева бу ҳақда Telegram’даги каналида, ўзининг ўғилли бўлгани ҳақидаги постида ёзган.
“Ҳозир ўғлим билан эртаклар эмас, балки янгиликлар садоси остида ухлаяпмиз. Хотин-қизлар ва журналистларга нисбатан судлов механизми тезкор ва шиддатли бўлиб, бор кучи билан ишлаётганини кўриш мен учун оғир. Эркаклар ва амалдорларга келганда бу тизим кўпинча тўхтаб қолади.
Бир вақтнинг ўзида ҳақоратларга муносиб жавоб учун озодликдан маҳрум қилиш ва саккиз йиллик хўрлик остида яшаганларни ярашув билан «жазолаш» мумкин эмас. Қиз болага ожиза ва итоаткор бўлгани учунгина буюмдек қараш, дили оғриган-оғримаганини унинг учун ҳал қилиш мумкин эмас.
Шахсий фикри учун таъқиб қилиш мумкин эмас. Агар биз адолат тарафдори бўлсак, қонун иккала томон учун бир хил ишласин. Агар биз бахтли мамлакатда яшашни истасак, аёлларни эркаклар приоритетларидан, журналистларни эса босимдан ҳимоя қилишимиз керак.
Аёлларга келсак: қўлимизда бола бўлганида, ҳар бир жабҳада эркаклар билан тенглашиш биз учун шундоқ ҳам қийин, ҳар биримиз фарзанд туғилганида карьерамизнинг бир неча йилини йўқотамиз. Шунга қарамай, баъзан бизга яна айблов ҳам қўйишади”, деб ёзган Саида Мирзиёева.
Шунингдек, Саида Мирзиёева мамлакатда сўз эркинлигини таъминлаш, журналистлар ва блогерлар фаолияти, жамоатчилик назорати ҳақида ҳам ўз фикрларини баён қилган.
Манба: Effect.uz
Тасодифий хабарлар
Наҳотки?! Филиппин президенти фуқароларга порахўр амалдорларни ўққа тутишга рухсат берди
Озарбайжон-Арманистон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди. Қурбонлар бор
Наманганда ёмғир ёғиб, момақалдироқ кузатилиши мумкин
Отабек Умаров Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади
O‘zbekiston qishda elektr energiyasini o‘chirmaslikka va’da berdi