Ўзбекистонда карантин чораларининг кучайтирилиши ортидан “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда автотранспорт воситалари ҳаракатланишига нисбатан яна чекловлар ўрнатилмоқда.
Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига кўра:
“сариқ” ҳудудларда соат 06:00 дан – 22:00 га қадар;
“қизил” ҳудудларда соат 07:00 дан – 10:00 гача ва 17:00 дан – 20:00 гача автотранспорт воситаларида ҳаракатланишга рухсат берилади.
Чекловлар жорий йилнинг 5 июль куни соат 00:01 дан бошлаб кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, 30 мартдан 20 апрелга қадар Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида автомобилларда ҳаракатланиш учун Давлат хизматлари марказларидан махсус стикер олиш кераклиги белгиланди
Тасодифий хабарлар
Наманган шаҳрида қонунга зид равишда “Дрон” аппаратидан фойдаланилди
Мбаппе “ПСЖ” сафида Европа чемпионлар лигасида ғалаба қозонмоқчи.
Наманганда 1200 ўринли карантин ҳудуди ва 150 ўринли шифохона қурилиши бошланди (фото)
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар деярли қолмади
Эпштейн тирик экани айтилмоқда