Наманган вилоятининг Поп туманида махсус карантин ҳудуди ва шифохона қурилиши бошланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Бунинг учун туманнинг Ғурумсарой қишлоғидан 16 гектар ер ажратилди. Карантин ҳудуди 1200, шифохона эса 150 ўринга мўлжалланган.

Бу ерда шифокорлар учун хоналар, жарроҳлик, жонлантириш бўлимлари, муолажа хоналари, тиббиёт бўлимлари, лаборатория ва дорихона барпо этилади.

Вентиляция, тиббий кислород етказиб бериш, коммуникация тизимлари ишга туширилади.

Энг замонавий тиббий лаборатория ва даволаш ускуналари келтирилади.

Вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Саидаҳмад Султоновга кўра, мазкур объектда махсус штаб ташкил этилган бўлиб, қурилиш майдонига электр, газ, сув тармоқларини тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Объектни лойиҳалашда Хитой ва Жанубий Корея тажрибаси ўрганилди. Карантин ҳудуди махсус контейнерлар, шифохона эса энергия тежамкор енгил конструксиялар асосида барпо этилмоқда.

Қурилишга 200 нафарга яқин ишчи-мутахассис ва 50 та техника жалб этилди. Икки сменада иш ташкил этилган.

Карантин ҳудуди 10 кун ичида қуриб битказилиши кўзда тутилган. Шифохона қурилиши эса бундан кўпроқ вақт талаб этади.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда 63 ёшли аёлга тегажоқлик қилган йигитга жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 20 минг 226 нафарга етди
Коронавирус юқтиришлар сони яна кўпайиб бормоқда
Шавкат Мирзиёев АҚШ савдо вакили билан учрашди
Ўзбекистонда кибержиноятчилик учун жиноий жавобгарлик қайта кўриб чиқилади