“ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе француз клуби билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш истаги борлигини маълум қилди.
“Биз кейинги ўйинга ҳар томонлама тайёр бўлишимиз керак. Вақт келди. Бу мавсумнинг энг муҳим қисми. Жамоамиз билан олдинга қадам ташламоқчимиз. Чемпионлар лигаси финалига чиққанимизга ҳам икки йил бўлди. Бу сафар мазкур турнирда ғалаба қозонишни истаймиз".
Эслатиб ўтамиз, Мбаппе 2017 йилда “Монако” клубидан “ПСЖ” сафига ўтган эди. Ҳужумчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2021/2022 йилги мавсум охиригача мўлжалланган.
Жорий мавсумда Мбаппе Франция чемпионатининг 17 та ўйинида қатнашиб, 9 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, футболчи UEFА Чемпионлар лигасининг олтита ўйинида 4 та гол ва Франция кубоги доирасидаги иккита ўйинда 5 та гол урди.
Маълумот ўрнида: Ервопа чемпионлар лигасининг 1/8 финалида парижликлар Мадриднинг “Реал" клуби билан тўқнаш келади.
Тасодифий хабарлар
Ҳамма ҳайратда. Хонанда Лола тўсатдан тўйхонага кириб, текинга қўшиқ куйлаб кетди
Шавкат Мирзиёев Лукашенкони ғалаба билан табриклади
Суд ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
Янгиланаётган Конституцияда тергов пайтида фуқаро қийноққа солинмаслигига кафолат борми?
Namangan shahridagi «Chorsu» bozorida yong‘in kelib chiqdi