Тармоқларда Тошкент вилояти, Паркент туманидаги Заркент зиёратгоҳида ширк амаллар бўлаётгани, зиёратчилар ҳар бир зинага сажда қилиб чиқаётган видеолавҳа тарқалди.
Видеолавҳада зиёратгоҳдаги қабр атрофида аёллар ва болалар айланаётганини кўриш мумкин. Хусусан, зиёратчилар қабр атрофидаги ҳар бир устунни ўпиб, тавоф қилган.
Шу билан бирга зиёратгоҳга чиқишда ҳар бир зинага сажда қилиб чиқаётган аёллар ва болалар намойиш қилинган. Шермурод Тоғай Самарқандий томонидан маълум қилинишича, ушбу зиёратгоҳга диний илмга эга бўлмаган одамлар жойлашиб олган ва улар ширк ҳамда куфр ишлар ортидан пул ишламоқда.
Хабарда айтилишича, ушбу ҳолат бошқа зиёратгоҳларда ҳам учрайди. Бундай жойга келган диний илмли кишилар эса маҳаллий «шайх»лар томонидан таъқиб остига олинади. «Мисол учун яқинда бир зиёратгоҳга тайинланган қорини «Қуръон ўқиб берасиз», деб алдаб, бир уйга олиб киришибди. Дастурхонга турли спиртли ичимликлар қўйилган ва ...аёллар ҳам ўтирган экан. Қори хонага қадам қўймасдан зиёратгоҳ «шайх»ларидан бири орқасидан кириб, «ҳали сиз бу ерда маишат қилаётган экансиз-да» деб бақириб кетибди», — дея ёзган Шермурод Тоғай.
Тасодифий хабарлар
Туркий кенгаш саммити Президент ва Бош вазир суд қилинган оролда ўтказилади
«Толибон» ҳарбий салоҳиятини намойиш қилди
Зироат Мирзиёева раислигидаги фонд ўз фаолиятини 5 минг аёлга моддий ёрдам беришдан бошлади
Польша Украианага НАТО кучларини киритишни таклиф қилди
Наманганда университетга ўқишга киритишни ваъда қилиб, 2,5 минг доллар ва 5 млн сўм талаб қилган фирибгар ўқитувчи қўлга тушди