Бугун 10 июнь куни коронавирус инфекциясига чалиниб, Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган беморлардан 3 нафари бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Уларнинг 1 нафари Тўрақўрғон туманидан (1963 йилда туғилган эркак), 2 нафари Уйчи туманидан (1964 йилда туғилган эркак ва 1966 йилда туғилган аёл, эр-хотин)
Вилоятимиз бўйича бугунга қадар коронавирусга чалинган жами 270 нафар фуқародан 254 нафари (94 фоиз) тузалди. 4 киши вафот этган. Ҳозирда вилоят юқумли касалликлари шифохонасида 12 нафар – Тўрақўрғон туманидан 4 нафар, Уйчи туманидан 2 нафар, Наманган шаҳри, Наманган, Косонсой, Поп, Чуст ҳамда Янгиқўрғон туманидан 1 нафардан – бемор даволанмоқда.
Вилоятдаги карантин муассасаларида 860 нафар, уй карантинида 3266 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
Тасодифий хабарлар
“Трамп чекинмоқда”. Эрон АҚШ билан музокара ўтказилганини рад этди
«Бугун Наманган шаҳрини айланаман. Шаҳар раҳбарларининг ишда қолиш-қолмаслиги шунга боғлиқ» — Президент
Қуёшнинг «кулиши» — яхшиликка эмас...
Роналду Трампга “махсус хабар” билан формасини совға қилди
Андижонда ўқитувчилар бошини эгиб, узр сўратиш “ғоя”си қайси бошдан чиққани маълум бўлди