Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танлов эълон қилди. Бу ҳақда “Дарё” ДХХга таяниб хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 28 июндаги «Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4375-сонли қарори қабул қилинган.
Ушбу қарорга мувофиқ “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейга ўқишга кириш истагини билдирган 2021 йилда умумтаълим мактабларининг 9-синфда ўқиётган ўқувчилар 2021 йил 5 сентябрь кунидан 5 октябрь кунигача Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят (шаҳар) ва туман бўлимларига ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматини “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейда ўқиш истагини билдирган ўқувчилар учун хизматнинг ҳудудий бўлимларида ҳарбий-касбий танлаш тадбирлари ўтказилади.
Ушбу синовлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказилган тест синовларида иштирок этади.
Тасодифий хабарлар
3 августдан Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун янги жарима тури кучга киради
РАСМАН ЭРТАДАН САРДОБА БОЗОРИ ОЧИЛАДИ
Гуллар автокарвони: Наманганда 62-халқаро гуллар фестивали бошланди (видео)
Ўзбекистонда коронавирус сабаб 2100 киши назоратга олинган
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони олти нафарга етди.