Ўзбекистон ташқи қарзи миқдори қонун доирасида. Ҳаммаси мақсадли ишлатиляпти ва вақтида қайтарилади. Бу тўғрисида мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 18 февраль куни Тошкентнинг Сергели ва Янгиҳаёт туманларига ташрифи чоғида фаоллар йиғилишида айтиб ўтди, деб хабар берди "Халқ сўзи".
“Ижтимоий тармоқларда, турли чиқишларда кўп кузатаман – ташқи қарзимиз ошиб бораётгани учун танқид қилишади. Танқид албатта мумкин, лекин асосли бўлса. Биргина Сергели тумани мисолида олайлик, агар биз зарур ресурсларни жалб қилмаганимизда қиймати 500 млн долларлик метро лойиҳаларини амалга ошира олармидик? Шунча қурилишларни тезкор бажарармидик? Ҳозир шунча аҳоли уйли-жойли бўлди, метродан минглаб одамларимиз фойдаланяпти. Заводлар қуряпмиз, иш ўринлари яратяпмиз. Ташқи қарз шу халқимизнинг фаровонлигига хизмат қиляпти. Энг муҳими – ташқи қарз миқдори қонун доирасида. Ташқи қарз ҳам ҳамма давлатларга берилмайди: ишонч борки, бизга тақдим қилишяпти. Ҳаммаси мақсадли ишлатиляпти ва вақтида қайтарилади. Бошқа давлатлар ташқи қарзи билан солиштирганда бизники анча паст кўрсаткичда”, деди Президент.
Тасодифий хабарлар
Зойир Мирзаев 28 млрдга ҳайкал қуриш лойиҳасини бекор қилди
“Шайтанат” тўхтатилди. Сабаб эса аниқ
Тошкент вилояти бош имом-хатиби вафот этди
Javad Zarif: "Saudiya Arabistoni tayyor bo‘lsa, Eron muzokaralar o‘tkazishga shay"
Республика маҳалла кенгаши ёш қизларни бўралатиб сўккан раисни «оқлаш»га уринди. Балиқ бошидан...ми?