Шу йилнинг 30 май куни Наманган шаҳрининг Самарқанд савхозида яшовчи фуқаро телеграм ижтимоий тармоғининг “Namanganliklar” каналида “Йўлларимиз жуда ҳам ёмон, тўлиқ асфальт ётқизмасанглар, ҳеч бўлмаса чуқурларни ямаб беринглар” мазмунидаги мурожаати эълон қилинган.
Ушбу мурожаатга Наманган вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси ўз муносабатини билдирди.
Бошқарма таркибидаги Наманган кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси тасарруфидаги давлат аҳамиятидаги 4Р-214 “Наманган шаҳар - Қозоқовул қишлоқ - Косонсой шаҳар” автомобиль йўлининг 13 км узунликдаги йўлларига шу корхона томонидан хизмат кўрсатилади.
Корхона томонидан 2019 йилда автомобиль йўлининг 13 км. оралиғидаги йўлда пайдо бўлган асфальтобетон қопламасида мавжуд чуқурчаларни 1004.0 м2 ҳамда 2020 йил январь-май ойларида 1738.0 м2 жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги "Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5969-сонли фармонига асосан 2020 йилда автомобиль йўлининг 13 километрини жорий таъмирлаш учун 150 млн. сўм маблағ ажратилган, бундан ташқари умумфойдаланишдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш дастурига асосан 226 млн. сўм, жами 376 млн. сўм маблағ ажратилган. Ҳозирги кунда Наманган кўприклардан фойдаланиш унитар корхонасининг 243- йўл бўлими томонидан ушбу йўлнинг 2 километр узунлигида жорий таъмирлаш ишлари якунланди, ҳозирда мазкур йўлнинг қолган 11 километрида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, шу йилнинг июнь ойи охирида ушбу йўлда таъмирлаш ишлари якунланади.
Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон пандемия билан яхши курашаётган давлатлар рейтингига киритилмади
Ўзбекистон Туркияга ёрдам жўнатадиган бўлди
Наманганлик ОИТСга чалинган эркак соғлом аёлнинг ҳаётини…
Нурмат Отабеков: «Вазият яна мураккаблашиши эҳтимоли йўқ эмас»
Мирзиёев бевосита томоша қилган беллашувда Давлат Бобонов жаҳон чемпиони бўлди