Ўзбекистонда сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат учун тўлов миқдори оширилади. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармони билан 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилиб, 1 миллион 155 минг сўм этиб белгиланди.
Сафарбарлик чақирув резерви тўлов бадали бевосита меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7 баробарига тенг. Яъни 1 сентябрдан бир ойлик ҳарбий хизмат учун тўлов миқдори 8 миллион 85 минг сўм этиб белгиланади. Айни пайтдаги тўлов суммаси эса 7 миллион 350 минг сўм.
Маълумот учун, сафарбарлик чақирув резерви сафига олинган шахслар томонидан пул бадаллари хизматга олингандан кейин томонларнинг келишуви асосида, 1 йил мобайнида бирйўла ёки бўлиб тўлаш орқали амалга оширилиши мумкин. Хизматга олинган шахслар томонидан тўланган пул бадаллари суммаси Мудофаа вазирлигининг “Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари” махсус ҳисоб рақамида жамланади. Маблағлар муддатли ҳарбий хизматчиларга нафақа пулини тўлаш, вазирликнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари таъминотига йўналтирилади. Фуқаролар хизмат сафига 27 ёшга тўлгунга қадар олинади.
Тасодифий хабарлар
Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетига янги ректор тайинланди
Наманганлик 22 тадбиркор нимадан норози?
Дунёда илк бор Gemini асосида ишлайдиган электромобил яратилди
Ўзбекистон ва Гана ўртасидаги баҳс Наманганда ўтказилади
Наманганда 41 минг АҚШ доллар эвазига Корея давлатига ишга юбориш билан шуғулланган Миграция агентлиги ходимлари ушланди