Украина урушнинг боришини ўзгартиришга муваффақ бўлди ва рус қўшинларининг имкониятлари “тугади”. Британия ҳукумати алоқа маркази – электрон разведка ҳамда ҳукумат ва армия идоралари маълумотлари ҳимоясини таъминлаш учун масъул разведка агентлиги раҳбари Жереми Флеминг шундай фикр билдирди.
“Биз биламиз – жойдаги россиялик қўмондонлар ҳам билишади – уларнинг таъминоти ва ўқ-дорилари тугаб бормоқда”, дея Флемингнинг сўзларини келтиради BBC News.
Унинг фикрича, Украинадаги урушнинг Россияга қўйган харажати – одам ва техника жиҳатидан – “ҳайратланарли”, чунки босқин бошида рус қўшинлари эришган йўққа чиқариляпти.
Флеминг, шунингдек, Россия Президенти Владимир Путиннинг уруш билан боғлиқ қарорлари нотўғри бўлиб чиққанини ва буни куч тузилмаларида ҳам, бутун Россия халқи орасида ҳам тушуна бошлашганини таъкидлайди.
“Улар Путин вазиятни қанчалик нотўғри баҳолаганини кўришяпти”, дейди у.
Унинг таъкидлашича, руслар сафарбарликдан қочишга мажбур, хорижда эркин саёҳат қила олмайди ҳамда замонавий технологиялар ва глобал тенденциялар билан ҳамнафас бўлиш кескин чекланишини билишяпти.
Тасодифий хабарлар
Наманганда ҳайдовчи “Зил-130”да 12 яшар болани босиб кетди
АҚШга борувчи айрим шахслар 15 минг долларгача гаров пули тўлаши мумкин
"Туркиядаги зилзилани 130 та атом бомбасининг портлашига қиёслаш мумкин"
Карантин қонунсизлик дегани эмас: жарима майдонига қўйилган автомобиллар қўйиб юборилиши керак
Украинага яна шиддатли ракета ҳужуми бўладими? Сўз Путинга