БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилотининг (UNWTO) Бош Ассамблеяси 2023 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган бўлди.
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтган UNWTO'нинг 24 сессияси доирасидаги овоз бериш жараёни натижалари якунланганидан сўнг маълум қилди.

“Шуниси диққатга сазоворки, тарихда биринчи марта БМТ таркибига кирувчи ташкилотнинг Бош ассамблеяси Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Буларнинг бари Президентимизнинг олиб бораётган сиёсатлари, туризм соҳасини ривожлантириш ҳамда бу орқали мамлакатимизнинг жаҳон саҳнидаги нуфузини ошириш йўлидаги саъй ҳаракатлари натижасидир. Таъкидлаш лозимки, UNWTO 25-Бош ассамблеясининг қадимий Самарқандда ўтказилиши бу ерга мингдан ортиқ хорижлик меҳмонларнинг ташриф буюриши ҳамда бу орқали маҳаллий аҳоли ва ҳунармандларнинг даромад кўришига олиб келади. Бундан ташқари, юқори даражадаги тадбирнинг Ўзбекистонда ўтказилиши жаҳон оммавий ахборот воситаларининг ҳам эътиборини тортиши шубҳасиз, бу эса охир-оқибат мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб этиш ҳамда юртимизга янада кўпроқ сайёҳларни жалб этиш йўлида хизмат қилади”, – деди Азиз Абдуҳакимов.

Маълумот учун, тарихида биринчи марта БМТ оиласига кирувчи ташкилотнинг Бош Ассамблеяси Ўзбекистонда ўтказилади.
Тасодифий хабарлар
Узрли сабаб билан тестда иштирок этмаган абитуриентларнинг пули қайтарилади – ДТМ
Наманганлик икки нафар ўқувчи: бири 100 минг долларлик грант соҳиби, иккинчиси бирданига 7 та олийгоҳ талабаси бўлиш ҳуқуқини қўлга киритди
Самарқандда бир ёшга ҳам тўлмаган ўғлини ўлдирган ота узоқ муддатга қамалди
Ўзбекистонликлар туристик мақсадда энг кўп қайси давлатларга чиқмоқда?
Финландияда руслар қурган қалъа 1 еврога сотилди