Тошкент вилоятида “Умра” тадбирини лицензиясиз ташкил этган фирмаларга молиявий жарима қўлланилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.
Қайд этилишича, Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ўтказилган текширувда Ангрен шаҳрида жойлашган “Nazir travel N1” МЧЖ ва “Bonu travel 000” МЧЖ лицензиясиз “Умра” тадбирини ташкил этгани аниқланган. МЧЖларга нисбатан молиявий жарима қўлланилган.
“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 млн. сўм) этиб белгиланган”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчиларни “Умра” амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишларини тавсия этган.
Тасодифий хабарлар
Расул Кушербаев “йил жинояти” ҳақида гапирди
Ўзбекистонга янги турдаги вакцина олиб келинди
«Ҳокимиятнинг ички сири» – ҳокимлар кимнинг ҳисобидан машина совға қилмоқда?
Коррупция – тараққиёт кушандаси
Азага келган ўз дардини айтиб йиғлар. Эрдўған Туркия ЕИга қабул қилинмаётганидан нолиди