Наманган туманидаги маҳаллалардан бирида иссиқхона учун қурилаётган ердан номаълум мавжудотнинг скелети топилгани ҳақида хабар берилган эди.

Наманган тумани матбуот котиби Қодиржон Воҳобовнинг сўзларига кўра, бу номаълум мавжудотнинг скелети 13 март куни туманнинг Қоратепа маҳалласидан топилган. Уй эгаси лимончилик учун иссиқхона қураётган вақтда ердан мазкур скелет топилган. У дарҳол профилактика инспекториларини бундан хабардор қилган. Маҳалла фаоллари йиғини ва инспекторлар уйга борганда, ҳақиқатан ҳам, у ерда скелет топилгани аниқланган. Унинг ўлчами 1,7–2,0 метр атрофида.

Маҳалла раисининг маълум қилишича, ушбу мавжудотнинг олд оёқлари туёқсимон, орқа оёқлари эса 3 панжали. Бош суяклари эса бошқа ҳайвонларники каби эмас. Ҳозирда скелет уй эгасининг хонадонида сақланмоқда.

Бундан ташқари, хонадон эгаси Жамолиддин Убайдуллаевнинг маълум қилишича, 15 март, душанба куни Наманган шаҳaр музейи ходимлари хонадонга келиб, скелет бўйича ўрганиш ишлари олиб боради.

Тасодифий хабарлар
Олимлар: “ Тез орада Америка бутунлай йўқ бўлиб кетади”
Ўйинчоқ тўппонча билан банкни ўмармоқчи бўлган ўзбекистонликка ҳукм ўқилди
Қирғизистонда парламент сайловлари натижалари бекор қилинди
АҚШ–Мексика чегарасида «ажал қопқони» ўрнатилди
Инсоният “ёстиғини қуритган” дунё тарихидаги энг кучли зилзилалар