6 июнь ҳолатига Наманган вилоятида коронавирус инфекцияга чалинган беморлар сони 267 нафарга етди. Янги қайд этилган ҳолатларнинг 4 таси аҳоли орасида – 2 таси Тўрақўрғон туманида, шунингдек Поп ва Косонсой туманларида 1 тадан қайд этилган бўлса, 2 та ҳолат карантин муассасасидаги Уйчи туманида яшовчи фуқароларда аниқланган. Беморларнинг 3 нафари эркак, 3 нафари аёллар.
Вилоятимиз бўйича бугунга қадар коронавирусга чалинган жами 267 нафар фуқародан 251 нафари (94 фоиз) тузалди. 4 киши вафот этган. Ҳозирда вилоят юқумли касалликлари шифохонасида 12 нафар – Тўрақўрғон туманидан 5 нафар, Уйчи туманидан 4 нафар, Косонсой, Поп ҳамда Янгиқўрғон туманидан 1 нафардан – бемор даволанмоқда.

Вилоятдаги карантин муассасаларида 774 нафар, уй карантинида 1790 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
Тасодифий хабарлар
Наманганда малака сертификатини сохталаштирган шифокорларга жиноят иши очилди
Шомуродовга кутилмаган харидор чиқди
Жаҳонгир Ҳотамов Наманган вилояти прокурори этиб тайинланди
Олий суд Фарҳод Манноповни операция қилган шифокор нега оқланганини изоҳлади
“Навбаҳор” ҳамда “Нефтчи” клубидан легионерларга тақиқ олиб ташланмади