Хитой ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишини тўхтатишга муваффақ бўлинди, дейди ХХР соғлиқни сақлаш масалалари бўйича Давлат қўмитаси расмий вакили Ми Фэн. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«28 март ҳолатига кўра тасдиқланган инфекция юқтириш ҳолати уч мингдан кам», — деб изоҳлади у брифингда.
Охирги маълумотларга кўра, Хитойда COVID-19 тарқала бошлагандан бери қарийб 82 мингта юқтириш ҳолати қайд этилган, 75 576 та бемор тузалган, 3300 нафари ҳаётдан кўз юмган.
Тасодифий хабарлар
"Биз Навоийни ўрганамиз" китобхонлик танлови ташкил этилмоқда
Фуқаро ҳамширани калтаклади
Албания Президенти рафиқаси билан Ўзбекистонга келади
Тожикистонда президентлик сайловлари бошланди
Қозоғистон Ўзбекистон маҳсулотларига импорт чеклови киритадими?