2020 йил 19 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5920 (+65) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 1 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 36 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 22 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 14 нафари аҳоли орасида), 12 нафари Хоразм вилоятида (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 8 нафари Тошкент вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 2 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Наманган вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 3 нафари аҳоли орасида), 1 нафари эса Андижон вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида қайд этилган.
Юртимизда айни шу соатгача 74 нафар бемор соғайиб, касалликдан фориғ бўлганлар сони 4273 нафарга етди.
Ҳозирда шифокорларимиз мамлакатимиздаги тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1628 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқдалар.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Тасодифий хабарлар
Андижонда ҳам аҳоли орасида коронавирус аниқланди
Коронавирус бўйича ҳақиқий ҳолатни яшириш жиноий жавобгарликка асос бўлади
НАТО ПА Россияни террорчи давлат деб тан олишга чақирди
Ички ишларда “Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги” ўтказилади
Жеенбеков кетди. Қирғизистонни энди ким бошқаради?