Аввалроқ карантин талаблари 15 июнгача узайтирилгани ҳақида хабар бергандик.
Қуйидагилар жорий йилнинг 1 СЕНТЯБРИГА ҚАДАР УЗАЙТИРИЛДИ:
* хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилган виза муддатлари;
* муайян муддатга визасиз ва электрон виза билан кириш ҳуқуқига эга хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати;
* Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиб, 2020 йил ҳисобидан қайтариб олиб чиқиш муддати тугайдиган хорижий автотранспорт воситаларини республикамиз ҳудудидан қайтариб олиб чиқиш муддати.
* Шахсий автотранспорт воситаларининг вилоятлараро ҳаракатланишига йўл қўйилмаслиги (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно) талаби устидан қатъий назорат ўрнатиш белгиланди.
Деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум бўладиган ҳудудларда карантин талабларига риоя этилишини назорат қиладиган кўнгилли гуруҳлар тузиш топширилди.
Шунингдек, Мамлакатда карантин ва ундан кейинги даврда фуқароларнинг республика бўйлаб саёҳат қилишлари юзасидан вақтинчалик тартиб ҳамда Карантин даврида санаторийлар ва болалар ёзги оромгоҳларининг фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинчалик талаблар тасдиқланди.
Тасодифий хабарлар
Рамзан Қодировнинг соғлиғи жойида эмас
АҚШда 17 минг ўзбекистонлик бошпана берилишини кутмоқда – ОАВ
“Навбаҳор” ҳамда “Нефтчи” клубидан легионерларга тақиқ олиб ташланмади
Шавкат Мирзиёев Путин билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди — Кремль
Зеленский Оқ уйда. Бу сафар унга нималар ваъда қилинди?