Мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 4 ноябрдан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Унга кўра, мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади. Таътил 6 календар кун, яъни 9 ноябргача давом этади. II чорак эса 10 ноябрдан бошланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилги 140-сонли қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, ўқувчилар учун таътил кунлари қуйидагича белгиланган:
• кузги таътил – 4 ноябрдан бошлаб 6 календар кун;
• қишқи таътил – 28 декабрдан бошлаб 14 календар кун;
• баҳорги таътил – 21 мартдан бошлаб 7 календар кун;
• ёзги таътил - охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан) бошлаб 1 сентябргача.
1-синф ўқувчилари учун эса феврал ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.
Маълумот учун, таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади. Байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган дарс машғулотларининг мавзулари ўқув дастурларини ихчамлаштирган ҳолда кейинги дарс машғулотларида ўтказилади.
Тасодифий хабарлар
Метродаги текширув вақтида сумкасида бомба борлигини айтган қиз 5 суткага қамалди
Хушхабар Наманганда 7 нафар бемор коронавирус инфекциясидан соғайди
+18. Наманганда фожиа: 2 киши вафот этди, 51 яшар аёл касалхонада
Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Ашраф Ғани давлат ғазнасидан 169 млн доллар ўғирлагани айтилмоқда. Унинг ўзи буни рад этди