Автотранспорт ойналари тусини ўзгартиришга рухсатнома муддатини узайтириш эсингиздан чиқмасин.
Ўтган йилнинг 1 июлидан арзонлаштирилган «тонировка» учун рухсатномани my.gov.uz орқали ҳеч қандай навбатларсиз онлайн расмийлаштириш бошланганди.
Ўша вақтда расмийлаштирилган рухсатномаларнинг амал қилиш муддати ҳозирда якунига етмоқда. «Тонировка»га рухсатнома муддатини my.gov.uz орқали ўз вақтида узайтиришни унутманг, дейилади Ягона портал хабарида.
Шунингдек, рухсатномани кўча-кўйда пул эвазига расмийлаштираман деб, шахсий маълумотларни фирибгарлар қўлига топшириб қўймаслик, уни онлайн расмийлаштириш ҳақида ҳам эслатиб ўтилган. Қолаверса, онлайн расмийлаштиришда 10 фоизлик чегирма ҳам бор.
«Аслида бу сиз ўйлагандан осон, қулай ва ишончли!», дея видеоқўлланма тақдим этилган хабарда.
Тасодифий хабарлар
Сирдарёда қарздорликни ундириш учун келган газ идораси ходими ўлдирди
Тошкентда таксичига пичоқ тираб, пулларини олиб қўйганлар ушланди
Ўзбекистондаги 30 та хусусий бандлик агентлиги бирорта ҳам фуқарони хорижга жўнатмагани маълум бўлди
«UzAuto Motors»нинг сифатсиз автомобили узоқ давом этган курашдан сўнг янгисига алмаштирилди
Президент Тошкентдаги 24 соат уйғоқ бўладиган кўчани кўздан кечирди