Наманганда икки шахс фуқароларга хонадонларига табиий газ тармоғини тортиб бериш ва рухсатнома олиб беришни ваъда қилиб, 2 100 АҚШ доллари талаб қилгани аниқланди. Бу ҳақда бугун, 25 август куни Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Поп тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида “Поп тумангаз” оператори Н. Р. ва муқаддам судланган фуқаро П. З. икки фуқарога юқори лавозимларда ишлайдиган танишлари орқали уларнинг хонадонларига табиий газ тармоғини тортиб бериш ҳамда рухсатнома олиб беришни ваъда қилгани аниқланган.
Бунинг эвазига улар 2 100 АҚШ доллари талаб қилган ҳамда ундан 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Қолган 1 900 АҚШ долларини олаётган вақтида эса ашёвий далиллар билан қўлга тушгани маълум қилинган.
Шунингдек, текширув давомида Н. Р. томонидан олинган 200 АҚШ доллари қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони ортди
4 йилдаги энг кўп куттирилган мандат
Ўзбекистонликлар ўртача қанча умр кўраётгани маълум қилинди
Доллар курси яна ошди
«Халқимизга балиқ эмас, қармоқ беришимиз керак» — Президент