Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳошим Арслонов бугун, 29 май куни 64 ёшида вафот этди.
Ҳошим Арслонов 1956 йилда таваллуд топган. 1977 йилда Тошкент театр институтини тамомлаган. Бугунгача Аброр Ҳидоятов номидаги драма театрида фаолият юритган.
Кино актёри сифатида "Ижарачилар", "Хиёнат", "Сингилгинам", "Сўнгги қўнғироқ", "Фидойилар", "Менинг акам бўйдоқ", "Қасос, "Ёрим-безорим", "Ҳақиқат куни", "Сўзсиз севги", "Чавандоз", "Хўжа Насриддин: ўйин бошланяпти", "Алпомиш", "Марғиёна" каби фильмларда суратга тушган.
Италиянинг Искя шаҳрида халқаро кинофестивалда "Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон" фильмидаги роли учун ғолибликни қўлга киритган ва совриндор бўлган.
Унинг кинодаги сўнгги иши 2019 йилда суратга олинган "101-рейс" фильми бўлди.
Таҳририятимиз номидан марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Тасодифий хабарлар
Финляндия Россия билан чегарани тўлиқ ёпмоқчи
«Бахти Ташкентский»нинг ўғли ва яна беш киши қўлга олинди
Йил давомида қанча эгизаклар туғилгани маълум қилинди
«Нима учун Абдулла Ариповни ёнимда олиб юришимни биласизми?» — Президент
Туннель қулаши оқибатида 12 ишчи ҳалок бўлди