Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоят Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вазирлар ишига баҳо берди.
— Вазирлар Тошкентда қоровул бўлиб ўтириш учун вазир бўлмайди. Бунинг учун ойлик олмайди. Вилоятларга чиқиб, муаммоларни ўрганиши, ҳал қилиши керак.
Мен нима учун Абдулла Ариповни ёнимда олиб юришимни биласизми? Чунки бу одам ҳалол ишлайди, касбига садоқат кўрсатади.
Самарқандда ҳоким бўлиб ишлаганимда фақат шу вазир олдимга келиб, муаммоларни сўраган эди. Бошқа бирорта вазир келмаган. Ўшанда Абдулла Ниғматович Ургут туманидаги телефон алоқасини шахсан ўзи ҳал қилиб берган эди. Вазир мана шундай ишлаши лозим.
Ўз вақтида унга туҳмат ҳам қилишган эди. Энди у даврлар ортда қолди.
Вазирлар Қашқадарёда қанақа ҳолат, водийда қандай, бохабар бўлиб туриши лозим. Бирорта вазир Фарғонадаги ишини якунламагунга қадар Тошкентга кетмайди, — деди Президент.
Тасодифий хабарлар
Наманган вилояти суди раисининг мини футбол бўйича мусобақаси ўтказилди
Ўзбекистон қайси давлатдан энг кўп музқаймоқ импорт қилгани маълум қилинди
Қатар кўчаларига кондиционерлар ўрнатиляпти
Арзон iPhone SE ва iPad Air. Apple навбатдаги тақдимотини ўтказди (фоторепортаж)
Иссиқ сувнинг ҳароратига қараб пул тўланади