Фарғонанинг Қува туманида Тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари тажовузга учрагани ҳақида хабар бергандик.
Яъниким, ўтган йилнинг 29 ноябрь куни қоқ пешинда Қува тумани «Тез тиббий ёрдам» бўлимига (ТТЁБ) Ю.Олим деган шахс (1966 й.т. судланган) келиб, хотинининг мазаси қочиб қолгани, зудликда ёрдам кўрсатиш кераклигини айтади. Айтилган манзилга борилгач, уй қулф экани шифокор ва ҳайдовчида шубҳа туғдиради. Шунга қарамай, Ю.Олим шифокорни (аёл киши) ичкарига ёлғиз кириши, ҳадовчидан эса машинадан тушмасликни талаб қилади. Муроди ҳосил бўлмагач, ахлоқ ва одоб чегарасидан чиқиб, ҳеч бир сабабсиз ҳайдовчини ҳақорат қилиб, уни тош билан уриб, жароҳат етказади, камига «Тез ёрдам» машинасини ойналарини синдириб юборади.
Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилиб, Ю.Олимга нисбатан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилган бўлса-да, бироқ «дело» суддан ўтмайди. Негаки, Қува туман маъмурий суди раиси А.Жумаев Ю.Олим хатти-ҳаракатларида жиноятлар аломатлари мавжуд, деган хулоса билан «иш»ни прокуратурага ошириб юборади.
...Куни кеча Фарғонадан хабар олдик. Манбамизга кўра, ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ўтказилиб, Ю.Олимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди.
Айни моддага кўра, безорлик жиноятини содир этганликда айбдор деб топилган шахс базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.
Тасодифий хабарлар
Наманган вилояти прокурори Жаҳонгир Хатамов Тўрақўрғонда Сайёр қабул ўтказди
Саудияда 300 йил аввалги тарихий сана илк бор байрам сифатида нишонланмоқда
CNN: пандемия дунё океанига ҳам хавф солмоқда
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев халққа видеомурожаат йўллади (видео)
Оҳангаронда ЙТҲ натижасида келиб чиққан йирик ёнғин тафсилоти маълум бўлди