Амур вилояти Тинда шаҳри (Россия) маҳаллий касалхонасининг педиатр шифокорида коронавирус борлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, унга касаллик ташхиси қўйилишидан олдин шифокор юзга яқин беморларни қабул қилишга улгурган.
Тинда мери Марина Михайлованинг Инстаграмдаги хабарига кўра, шифокор COVID-19 бўйича таҳлил натижаларини кутиш билан биргаликда ишлашни давом эттирган.
Энди расмийлар эпидемик текширув натижаларини кутишмоқда.
Айни пайтда амбулатория шароитида даволанаёган педиатр назорат ишлари учун ҳатто уйларга ҳам борган.
Ҳодиса муносабати билан шаҳар ҳокими тиббий муассасалар текширув натижалари олинмагунча шифокорларнинг одамларнинг уйларига боришига йўл қўймасликни таклиф қилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Расман! Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay ишга тушди
Наманганда ЙТҲ оқибатида юк машинаси йўловчиси ҳалок бўлди
Ашраф Ғани давлат ғазнасидан 169 млн доллар ўғирлагани айтилмоқда. Унинг ўзи буни рад этди
Тезкор: АҚШ бугун Россияга қарши санкцияларни қабул қилади
Сайлов натижалари эълон қилинди: ғолиб партия маълум бўлди